Таҳририятимизга телефон қўнғироғи бўлди. Ўзини Нодира деб таништирган аёл кечинмаларини айтиб берди.
— Ўғлим 7 ёшда. Унинг 3 ёшдан бошлаб томоғи оғриб, бўғилиб қоларди. Нафаси қисарди. Йўталарди. Ишонасизми, олиб бормаган шифохонам, кўрсатмаган дўхтирим қолмади. Лекин муолажалар вақтинчалик таъсир қиларди. Йилнинг 5-6 ойини шифохонада ўтказардим. Учраган шифокорларим «ўғлинг шамоллаган», дея энг кучли антибиотиклар, ҳатто гормонлар буюришарди. Шу вақт давомида ўғлим учун анча маблағ сарфлаб қўйдим. Аммо бунинг натижаси кўринмасди. Бир танишимнинг маслаҳати билан доктор Салимов клиникасига келдим. Даволанишни бошлаганимиздан сўнг боламнинг аҳволи яхшиланди. Ва тушуниб етдимки, биз шу пайтгача нотўғри даволанганмиз. Сизларга телефон қилишимдан мақсад доктор Салимов клиникаси ва у ерда қўлланилаётган даво усуллари ҳақида мақола берсангизлар. Бу менга ўхшаб қийналиб, адашиб юрганларга асқотар, деб ўйлайман.